12:55 / 11.06.2020
2 038

Ўзбекистон ЕИ молиявий ёрдамини пандемия оқибатларини юмшатишга йўналтиради

Ўзбекистон ЕИ молиявий ёрдамини пандемия оқибатларини юмшатишга йўналтиради
Бу мақсадга Европа иттифоқининг 2021-2027 йиллар учун навбатдаги бюджет даври доирасида молиялаштиришнинг сезиларли қисмини йўналтириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Европа иттифоқининг савдо бўйича комиссари Фил Хоган ўртасида видеоконференция бўлиб ўтди.

Вазирлик хабарига кўра, унинг давомида коронавирус тарқалишига қарши курашда Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳаракатларнинг устуворликлари, шунингдек, ҳамкорликнинг қатор долзарб йўналишлари муҳокама қилинди.

Республика ҳукумати номидан Европа томонига пандемиянинг Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида 36 млн. евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилгани учун миннатдорчилик билдирилди.

Коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш ва камбағалликни қисқартириш каби келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари аниқланди. Бу мақсадларга Европа иттифоқининг 2021-2027 йиллар учун навбатдаги бюджет даври доирасида молиялаштиришнинг сезиларли қисмини йўналтириш режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳаси бўйича келишишни тезлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштириш юзасидан келишувга эришилди, бунинг учун яқин вақтларда музокараларнинг навбатдаги 6-раундини онлайн тарзда ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Республиканинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 4-йиғилишига тайёргарлик кўриш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга, шунингдек, ЕИ имтиёз тизими бенефициар мамлакат мақомини олиши жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар давомида молиявий-техник ҳамкорлик соҳасидаги ижобий суръатлар қайд этилди. Европа томонига умумий қиймати 40 млн. еврони ташкил этувчи “Қишлоқ хўжалиги соҳасини бюджетдан қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонга қўшимча ёрдам” лойиҳаси доирасида 10 млн. евро миқдоридаги биринчи транш учун алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

Бундан ташқари, жорий йилда режалаштирилган бир қатор икки томонлама тадбирларни видеоконференцалоқа орқали ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ЕИ молиявий ёрдамини пандемия оқибатларини юмшатишга йўналтиради