Карантин чораларининг босқичма-босқич юмшатилишига қарамай, иқтисодиётда инфляцион жараёнларнинг истиқболлари бўйича икки томонлама омиллар – бир томондан, ялпи талабнинг заифлашиши билан боғлиқ пасайтирувчи омил ва иккинчи томондан чекланган таклиф шароитида нархларнинг ўсишига таъсир қилувчи омиллар билан боғлиқ ноаниқликлар сақланиб қолмоқда.
Марказий банк хабарига кўра, асосий савдо ҳамкорлар иқтисодиётининг тикланиши ҳамда бизнес янги иқтисодий воқеликларга мослашишининг узоқроқ муддатга чўзилиши маълум бир ноаниқликларни келтириб чиқаради.
“Бунда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун асосий маҳсулотларнинг захираларини тўлдириш ва таклифини ошириш чораларини кўриш зарур.
Биринчи ярим йиллик охирига келиб, алмашув курсининг апрель ойидаги ташқи ва пандемия шароитларига тўғриланишининг таъсири пасайиши ҳамда йиллик инфляциянинг жорий даражаси (14-14,5 фоиз) сақланиб қолиши кутилмоқда”, - дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, Марказий банк йил охирига қадар инфляция прогнозини 11-12,5 фоиз даражасида сақлаб қолиши ва бунда II ярим йилликда инфляциянинг сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда. Мазкур кутилмаларнинг асосий омиллари сифатида фаолликнинг аста-секин тикланиши билан ялпи таклифнинг талаб билан мувозанатлашиши ҳамда тартибга солинадиган нархларнинг ўзгаришсиз сақланиб қолишини келтириш мумкинлиги айтилади.
Июнь ва июль ойларида йиллик инфляция пасайиш тенденциясининг оралиқ мақсадли кўрсаткичлардан паст даражада сақланиб қолиши йилнинг II ярмида асосий ставкани пасайтириш учун шароит яратади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди