date
views 2 202

Тадбиркорларга солиқлар бўйича қонунда белгиланмаган аванс тўловларини амалга ошириш тақиқланади

Тадбиркорларга солиқлар бўйича қонунда белгиланмаган аванс тўловларини амалга ошириш тақиқланади
Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади.

Президентнинг “Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Бош прокуратура президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобларидан давлат ҳокимияти органлари томонидан пул маблағларининг асосланмаган ечиб олинишига нисбатан мурожаатларни тезкор судгача тартибга солишнинг тезлаштирилган механизмини татбиқ қилади.

Инкассо топшириқномаси ташаббускорига 200 БҲМ ўлчамида жарима солиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари ҳисобларидан пул маблағларини ноқонуний блоклаш ёки ечиб олишга йўл қўйган мансабдор шахслар учун жавобгарликнинг қатъий чоралари белгиланади.

Амалдаги қонунчилик билан белгиланган ҳолатлардан ташқари тадбиркорлик субъектларига солиқлар бўйича аванс тўловларини амалга ошириш тақиқланади.

Молия вазирлиги жарималардан келиб тушаётган маблағларни давлат ҳокимияти органларининг ноқонуний ҳаракатлари туфайли фаолиятига зарар етказилган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобларига йўналтиради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тадбиркорларга солиқлар бўйича қонунда белгиланмаган аванс тўловларини амалга ошириш тақиқланади