Марказий банк коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда пандемия даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни пасайтириш мақсадида вақтинчалик тартиб ишлаб чиқди ва ижро учун барча тижорат банкларига юборди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур тартибга кўра, коронавирус пандемиясининг оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит тўловлари муддати қарздорнинг пул оқими таҳлилидан келиб чиқиб, томонларнинг келишувига кўра жорий йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилади.
Хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши жорий этилган кучайтирилган тартиб ҳамда аҳоли эркин ҳаракатланишининг чеклангани инобатга олиниб, банкларда кредит тўлов муддатини узайтириш бўйича юбориладиган мурожаатларни масофавий қабул қилиш тизими (жумладан, веб-сайт, интернет-банкинг, мобиль илова, колл-марказ ва бошқа мулоқот воситалари ёрдамида) жорий этилди.
Шу билан бирга, карантиннинг бошланғич даврида аҳолининг кредитлари бўйича навбатдаги тўлов муддатларини узайтириш, қарздорларни ортиқча безовта қилмаслик учун банклар томонидан шартномаларга бир томонлама ўзгартириш киритиш автоматик равишда амалга оширилди.Натижада кўп сонли аҳолини имкон қадар банк биносига шахсан ташриф буюриш мажбуриятидан озод этиб, уларга «уйда қолиш» имконияти яратиб берилди.
Қарздорларга яратилган қулайликлардан яна бири – барча банкларга коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилган даврда кредит бўйича тўловлар муддати ўтганлиги ва улар муддатларининг узайтирилганлиги учун мижозларга жарима чораларини қўлламаслик, шунингдек, ундирувни кредитларнинг таъминотига қаратмаслик юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Шу ўринда, коронавирус пандемияси оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари пул оқимларининг кескин камайиши банкларнинг молиявий ҳолатига салбий таъсирини камайтириш мақсадида тўлов муддати узайтирилган кредитларнинг ҳисобини баланснинг «шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар ҳисобварағи»га ўтказмаслик, бу кредитлар сифати таснифини ёмонроқ тоифага ўзгартирмаслик ва улар бўйича қўшимча заҳира ташкил этмасликка рухсат берилди.
Бундан ташқари, банклар тадбиркорлик субъектларининг ишбилармонлик фаоллигини ошириш, уларнинг пул оқимларида вужудга келган узилишлар ўрнини қоплаш мақсадида айланма маблағларини тўлдириш учун 9 ойгача бўлган муддатга қайта тикланадиган револьвер кредитларини ажратмоқда.
Шунингдек, банкларда кредитлаш жараёнларини соддалаштириш, кредит ҳужжатларини марказлашган тартибда ва тезкор кўриб чиқиш ҳамда инсон омилини камайтириш мақсадида:
- аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш бўйича қарорларни бир бўғинда қабул қилиш мақсадида андеррайтерлар хизмати жорий қилинмоқда;
- аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига чакана кредитларни ягона шартлар асосида фақат модулли кредитлар асосида ажратилиши йўлга қўйилди;
- таклиф этилаётган кредит маҳсулотларининг рўйхати банкларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилмоқда;
- аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига онлайн шаклда кредит олиш имкониятлари яратилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди