09:35 / 23.07.2020
3 185

1 августдан яна қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинади

1 августдан яна қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинади
Президентнинг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармони билан тегишли ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган.

Norma’нинг ёзишича, 2020 йил 1 августдан бошлаб:
биринчидан, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (Технопарк) резидентлари дивидендларни чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Эслатиб ўтамиз, мазкур преференция 2019 йил декабрда тугатилган Mirzo Ulugbek Innovation Center резидентларига тақдим этилган, кейинроқ Технопарк резидентларига нисбатан татбиқ этилган эди (10.01.2019 йилдаги 17-сон ВМҚ 5-банди);

иккинчидан, четдан жалб этиладиган хорижий мутахассисларга чет эл валютасида ҳақ тўлайдиган ташкилотлар маблағларни уларнинг хориждаги ҳисобварақларига ўтказишлари керак. Эслатиб ўтамиз, Президентнинг турли қарорлари билан қуйидагиларга ана шундай ҳуқуқ берилган:

компаниялар – «LG CNS Uzbekistan» ҚК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «PAXTAKOR» футбол клуби» МЧЖ ва «O`zbekiston tariхi» телеканалига;

илмий-маърифий ташкилотлар – мамлакат олий таълим муассасалари, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича соҳа марказлари, Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази ва Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркига;

давлат муассасалари – Ахборот коммуникациялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзстандарт ва «Рақамли ишонч» жамғармасига.

Бунда улар четдан жалб этадиган хорижликлар ўз хоҳишларига кўра сўмда ҳақ тўланишига розилик билдиришлари мумкин;

учинчидан, мижозларнинг талабномалари бўйича банклар томонидан сотиб олинган ва 15 иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валютани сўзсиз қайта сотиш ҳақидаги талаб бекор қилинади (27.06.1995 йилдаги ПФ-1193-сон Фармон 8-банди);

тўртинчидан, қуйидаги солиқ имтиёзлари бекор қилинади:
а) 28.07.2009 йилдаги ПҚ-1166-сон қарорда назарда тутилган қуйидаги муддатга озод қилиш шаклидаги:

5 йил муддатга – юридик шахслар тижорат банкларининг депозитларига ва қимматли қарз қоғозларига 1 йилдан ортиқ муддатга жойлаштиришдан олинадиган фоизли даромадлари бўйича солиққа тортишдан;

3 йил муддатга – лизинг хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фойда солиғи ва лизинг операцияларидан тушадиган даромадлар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан;

б) 6.04.2010 йилдаги ПҚ-1317-сон қарорда назарда тутилган, тижорат банклари томонидан, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарга, янги инвесторларга сотилгунга қадар, улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилган ҳуқуқлар – асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш;

бешинчидан, 3.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон ва 30.05.2019 йилдаги ПҚ-4348-сон қарорлардан экспорт ва импорт операциялари доирасидаги алоҳида муддатлар чиқариб ташланмоқда. Шу туфайли янги Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом билан юзага келадиган эҳтимолий зиддиятлар бартараф этилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 1 августдан яна қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинади