24 июль куни олтиннинг нархи трой унциясига (31,1 грамм) 1900 доллардан ошди. Бу 2011 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Нью-Йорк товар биржаси бўлими ҳисобланадиган Comex биржасидаги савдолар натижасида қимматбаҳо металлнинг нархи ўтган сессияга нисбатан 0,6 фоиз ўсиб, трой унциясига 1902 долларни ташкил қилган.
Аввалроқ таҳлилчилар коронавирус пандемияси туфайли олтиннинг нархи 1900 долларга етиши мумкинлигини тахмин қилишган эди. Уларнинг фикрига кўра, инфекция назорат остига олинмаса, дунё иқтисодиётининг ўсиши кескин пасайса, қимматбаҳо металлнинг нархи янада ошади.
Эслатиб ўтамиз, март ойида олтиннинг нархи 1700 доллардан ошиб, 2012 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етган эди. Июль ойида эса унинг қиймати 100 долларга қимматлади ва трой унциясига 1810 долларни ташкил қилди.
Экспертларнинг таъкидлашича, олтин ишончли актив сифатида коронавируснинг иккинчи тўлқини олдидаги қўрқув таъсирида қимматлаб кетган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди