Фото: Paul Yeung/Bloomberg
Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки томонидан коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга ажратилган кредитларнинг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.
Молия вазирлиги Давлат ички ва ташқи қарз департаменти директори Жасур Қаршибоев қарзлар қандай шартлар асосида олинаётгани тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, Жаҳон банки томонидан Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2-транш) юзасидан қўшимча молиялаштириш сифатида 200 млн. доллар миқдоридаги имтиёзли кредит 30 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 1,2 фоиз ўзгарувчан ставкада (6 ойлик либор + 0,88 фоиз ўзгарувчан спрэд) ажратилди.
Халқаро валюта жамғармаси томонидан республика иқтисодиётига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида 375 млн. АҚШ доллари эквивалентида кредит маблағлари ажратилди.
Имтиёзли кредитлар ўз ичига 10 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 125 млн. АҚШ долларига тенг фоизсиз тезкор кредитлаш линияси ва 5 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) 250 млн. АҚШ доллари 1,05 фоиз ўзгарувчан ставкадаги тезкор молиялаштириш инструментини олади.
Шунингдек, Осиё тараққиёт банки томонидан 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги бюджетни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит 15 йилга (шундан, 3 йил имтиёзли) 0,84 фоиз ўзгарувчан ставкада (6 ойлик либор + 0,5 фоиз) ажратилди.
Билдирилишича, Инқирозга қарши курашиш жамғармасига халқаро молиявий институтлардан жалб қилинган маблағларни президентнинг ҳамда ҳукуматнинг тегишли фармон, қарор ва кўрсатмаларига асосан ажратилмоқда ҳамда мазкур ажратилган маблағларнинг сарфи бўйича тегишли маълумотлар Молия вазирлиги томонидан мунтазам равишда эълон қилиниб келинмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди