10:20 / 31.07.2020
2 078

Президент рақобатни таъминлаш соҳаси бўйича янги фармон имзолаши кутиляпти

Президент рақобатни таъминлаш соҳаси бўйича янги фармон имзолаши кутиляпти
Рақобатни таъминлаш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилади.
Президентнинг “Рақобатни таъминлаш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Давлат сиёсатининг асосий принциплари сифатида қуйидагилар белгиланади:

а) рақобатни таъминлаш соҳасида:
- рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлиги;
- тенг шартлар ва иқтисодий фаолият эркинлигини ҳамда бозорларнинг фаолиятида давлатнинг минимал аралашувини таъминлаш;
- рақобатга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш ва рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш борасида давлат сиёсати воситаларини қўлланишида рақобат бетарафлиги;
- рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсати натижаларини ўлчай олишлик;
- давлат органларининг ўзлари масъул бўлган тармоқларда рақобатни ривожлантириш учун жавобгарлиги;
- табиий монополия соҳаларининг иқтисодий асосланган ҳолда рақобат бозорига ҳолатига ўтиши учун тўсқинлик қилишга йўл қўймаслик;

б) истеъмолчиларни ҳимоя қилиш соҳасида:
- хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ҳамда банклар билан муносабатларда истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлиги, унга мувофиқ, қонун ҳужжатларида товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш (беғараз олиш) муносабати билан юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар истеъмолчилар фойдасига талқин этилади;
- оқилона истеъмол моделини тарғиб қилиш;
- истеъмолчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида тўлиқ маълумотларга тўсқинликсиз эга бўлиши;
- шахсий маълумотлар ва истеъмолчилар ҳақидаги маълумотларини ҳимоя қилиниши;
- тўлиқ ва ишончли маркировкаланган сифати ва хавфсизлиги кафолатланган маҳсулотларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;
- товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарувчиларнинг ижтимоий жавобгарлигини шакллантириш ва улар томонидан ноҳалол амалиётларга йўл қўймаслик;
- истеъмолчилар маданиятини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун шароитлар ва мавжуд воситаларни яратиш, шу жумладан судгача бўлган тартибда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Президент рақобатни таъминлаш соҳаси бўйича янги фармон имзолаши кутиляпти