Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакиллари Нидерландиянинг «BOM Group» компанияси раҳбарияти билан онлайн музокаралар ўтказди. Видеоконференция Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси томонидан Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бу ҳақда «Дунё» АА деб хабар берди.
1966 йилда ташкил этилган «BOM Group» компанияси иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг йиллик айланмаси 65 миллион еврони ташкил қилади. Яқин йилларда компания ўз айланмасини 200 миллион еврога ошириш ниятида. «BOM Group»нинг бизнес фалсафаси дунё аҳолисининг кўпайиши ҳисобига сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга янгича ёндашувлар ишлаб чиқиш атрофида қурилган. Бу эса, ўз навбатида, глобал озиқ-овқат истеъмолининг ошишини англатади. Компания лойиҳаларни ҳам тайёр шаклда, якуний натижа учун 100 фоиз жавобгарликни ўз зиммасига олган ҳолда амалга оширади. Шунингдек, иссиқхона мажмуаларининг айрим қисмларини етказиб бериш бўйича индивидуал буюртмаларни қабул қилади.
2019 йил март ойида компания раҳбарияти Нидерландия қишлоқ хўжалиги миссияси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Сафар муваффақиятли ўтди ва нидерландиялик мутахассислар мамлакатдаги иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятлари билан танишиб, ўз лойиҳаларини амалга оширишга доир маълумотларни олишди.
Тақдимот давомида Нидерландия томони компания стратегияси инновацион технологияларни излаш ва қўллашга қаратилганини таъкидлади. Яқин келажакда «Ultra-Clima» технологиясидан фойдаланган ҳолда бешинчи авлод иссиқхоналарини ишлаб чиқаришга ўтиш режалаштирилмоқда. Бу ҳосилдорликни ошириш, озиқ-овқатнинг юқори хавфсизлиги, энергия ва сувнинг кам сарфланиши билан ажралиб туради. Ушбу иссиқхоналар барча фаслларда барқарор иқлимни сақлаб туради. Масалан, ёзда бундай иссиқхоналар адиабатик панеллар туфайли ўз-ўзидан совийди. Энергия тежашга иссиқлик энергиясидан фойдаланиш орқали эришилади. Уларда 90 фоиз иссиқликни ишлаб чиқарадиган лампаларга катта эътибор берилади.
Компания менежери Роб де Вит Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб, замонавий иссиқхона мажмуаларини биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Ўзбекистон бозори имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирди.
— Биз Нидерландия иссиқхона технологиялари нарх жиҳатидан бошқа мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари билан рақобатлаша олмаслигини тушунамиз, аммо сифат жиҳатидан улар анча яхши, — деди Роб де Вит. —Бироқ, бу келажакда сармоя келтиришини тушунишимиз керак. Шу билан бирга, нарх кўп жиҳатдан пўлат ва алюминийдан тайёрланган юқори сифатли материалдан келиб чиқади, уни «BOM Group» оддий пластмасса ўрнига ишлатади.
Суҳбатдош ҳамкорлик фақат бир марталик буюртмани бажариш билан чекланмаслигига билдирди. Унинг сўзларига кўра, замонавий иссиқхоналар қуриш билан бир қаторда Нидерландия томони Ўзбекистон агрономларини мева ва сабзавот етиштириш технологиялари бўйича ўқитишга тайёр.
Ўз навбатида, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакиллари минтақанинг инвестиция имкониятлари билан таништирди ва қишлоқ хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорликларини билдирди.
Томонлар Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 1 гектарлик иссиқхонага эга синов лойиҳани амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олди. Ушбу лойиҳа минтақадаги агрономлар учун ўзига хос намунавий марказга айланиши мумкин. Чунки, у ерда маҳаллий мутахассислар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича Нидерландия стандартлари бўйича ўқитилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди