
Каттақўрғон туманидаги Чиғатой қишлоғида яшовчи Тоҳир Ёрқуловнинг 10 сотихли томорқасида бир қарич бўш ер тополмайсиз. Бу томорқани Тоҳир ака раҳбарлик қилаётган “Чиғатой файзли боғлари” фермер хўжалигининг тажриба участкаси, десак хато бўлмайди. Сабаби, шу кичиккина ҳовлида ўнлаб турдаги мева-сабзавотлар етиштирилмоқда, кўчатлар парваришланаяпти.
Аҳамиятлиси, бу ерда 12 туп киви дарахти мевага кирган. Ҳар бир тупдан 200 килогача ҳосил олиш мумкин.

— Киви дарахтини кўпайтириш мақсадида 500 туп кўчат парваришлаяпмиз, — дейди Т.Ёрқулов. — Бунинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Меҳр билан парваришланса, албатта, яхши самара беради. Киви цитрус мева бўлганлиги учун ўзимизнинг иқлимга мослашиши осон эмас, аммо қаловини топсанг қор ҳам ёнади, деганларидек, уддаласа бўлар экан. Парваришланаётган кўчатларни пайванд қилиб, фермер хўжалигимиз ерига кўчириб ўтқазамиз.
Абдулазиз Йўлдошев
Манба: Xs.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар