11:18 / 01.09.2020
2 383

Август ойида истеъмол нархлари даражаси неча фоизга кўтарилгани маълум бўлди

Август ойида истеъмол нархлари даражаси неча фоизга кўтарилгани маълум бўлди
2020 йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси маълум қилинди.
2020 йилнинг августида истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси ой давомида ўртача 0,5 фоизга кўтарилди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, мева ва сабзавот нархларининг ўзгаришини ҳисобга олмаганда, ушбу кўрсаткич даражаси 0,8 фоизни ташкил этган.

2020 йилнинг январь-август ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,8 фоизга кўтарилди.
Йиллик даврда (2019 йилнинг августига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 11,7 фоизни ташкил этди.

2019 йилнинг августида товарлар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 2,9 фоизга кўтарилган. Мева ва сабзавот нархларининг ўзгаришини ҳисобга олмаганда, ушбу кўрсаткич даражаси 3,2 фоизни ташкил этган.

2019 йилнинг январь-август ойларида товарлар ва хизматлар ўртача 8,2 фоизга қимматлашган. 2018 йилнинг августига нисбатан 2019 йилнинг август ойида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 16,5 фоизга ошган.

Ўртача ойлик ИНИ ўсиши ҳисоблаш натижаларига кўра, 2020 йилнинг январь-август ойлари давомида 0,6 фоизни, 2019 йилнинг шу даврида эса 1,0 фоизни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Август ойида истеъмол нархлари даражаси неча фоизга кўтарилгани маълум бўлди