13:42 / 12.10.2020
2 461

Fitch Ratings: Ўзбекистон 2020 йилдаги иқтисодий таназзуллардан холи бўлади

Fitch Ratings: Ўзбекистон 2020 йилдаги иқтисодий таназзуллардан холи бўлади
Фото: Glassdoor.com
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги 9 октябрь куни Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботини чоп этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Ҳисоботга кўра, Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги баҳоси ўзгаришсиз ББ- («Барқарор») даражада сақлаб қолинди.

Агентлик 2020 йилнинг март ойидан бошлаб 65 фоиздан ортиқ қайта кўриб чиқилган ҳисоботларида рейтинг кўрсаткич баҳоларини пасайтирган. Мустаҳкам ҳукумат баланси, мўътадил давлат қарзи даражаси ва ўсиш суръатлари Ўзбекистон суверен кредит рейтингини қўллаб-қувватловчи омиллар сифатида санаб ўтилган. Шу билан бирга, институционал ва бошқарув даражаларининг сустлиги, юқори инфляция даражаси ва аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотининг пастлиги республика кредит рейтингини чекловчи омиллар сифатида келтирилган.

COVID-19 глобал пандемияси даврида Ўзбекистон рейтингининг барқарорлиги давлатнинг мустаҳкам ташқи ва фискал захираларнинг мавжудлигида, диверсификацияланган товарлар экспорти базасида ҳамда ташқи молиявий манбалардан фойдаланиш имкониятларида акс этади. Олтиннинг юқори нархи экспорт, давлат молияси ва халқаро захиралар ҳажмига ижобий таъсир этди.

Агентликнинг фикрича, мустаҳкам ташқи ва фискал буферлар жорий операциялар ҳисоби дефицити ва ўсиб бораётган давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни камайтиради. Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон бошқа мамлакатлардан фарқли равишда, 2020 йилдаги иқтисодий таназзуллардан холи бўлади. Фискал чоралар орқали иқтисодиётда истеъмол ва инвестицияларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва асосий савдо шерикларимиз иқтисодиётининг тикланиши эвазига 2021—2022 йилларда республика иқтисоди ўсиш 5-5,5 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистоннинг ёш аҳолиси, инвестицияларнинг юқори даражаси ҳамда назорат остида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар дастури инқироздан кейинги ижобий ўсишга олиб келиши ҳисоботда алоҳида таъкидланган. Агентлик экспертларининг фикрича, 2017 йилдан бери амалга оширилиб келинаётган ислоҳотларга ҳукумат томонидан эътибор катта бўлиб, улар макроиқтисодий барқарорликни яхшилаш, ўсиш истиқболларига эришиш, давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтириш, институционал ва бошқарув соҳасидаги камчиликларни бартараф этишни таъминлайди.

Fitch Ratings’да қайд этилишича, Ўзбекистон суверен кредит рейтинги (шу жумладан, рейтинг прогнози) қуйидаги ҳолларда оширилиши мумкин:
  • макроиқтисодий барқарорликни таъминлаган ҳолда юқори иқтисодий ўсишга эришилганда;
  • «қонун устуворлиги», «аҳоли фикрини инобатга олиш ва ҳисобдорлик», «тартибга солиш сифати» ва «коррупцияни назорат қилиш» каби бошқарув стандартлари сезиларли яхшиланганда;
  • давлат молиясининг фискал ва ташқи захиралари сезиларли ошганда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Fitch Ratings: Ўзбекистон 2020 йилдаги иқтисодий таназзуллардан холи бўлади