21:53 / 19.10.2020
2 524

Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан Ўзбекистонни узоқ истиқболда ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан Ўзбекистонни узоқ истиқболда ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, муҳокамада Ўзбекистоннинг янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва янгиланишларни самарали давом эттиришни таъминлашга эътибор қаратилган.

«Хусусан, мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатдошлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва бошқарув кадрлари сифатини тубдан ошириш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди», – дейилади пресс-релизда.

Муҳокамада бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳам иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, 8 йил Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти сифатида ишлаб келган британиялик Сума Чакрабарти шу йил ёзида истеъфога чиққан эди. Сентябрь ойида у Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлишини маълум қилганди.

Маълумот учун, Чакрабарти сентябрь ойида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг иқтисодий ривожланиш бўйича штатдан ташқари маслаҳатчиси этиб тайинланган. У 18 октябрь куни Тўқаев билан Қозоғистон Ислоҳотлар олий кенгашининг илк йиғилиши кун тартибини муҳокама қилган. Чакрабарти ушбу кенгаш раисининг ўринбосари саналади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан Ўзбекистонни узоқ истиқболда ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилди