Фото: «Дарё»
Ўзбекистонда кўп квартирали уйларга бевосита боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектига киритилмоқда. Бундай объект солиқ базасига нисбатан 0,23 миқдоридаги солиқ ставкасида солиққа тортилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2021 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотномасида маълум қилинди.
Ҳужжатнинг мол-мулк солиғи бўйича келтирилган бандига кўра, кўп квартирали уйлар автомашина турар жойлари учун солиқ тўлаш тизими жорий этилмоқда.
Ахборотда кўп квартирали ўйларига бевосита боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари (бинонинг 0 қаватидаги автомобиль сақлаш жойи) жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектига киритилаётгани, бундай объект солиқ базасига нисбатан 0,23 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида солиққа тортилиши маълум қилинган.
Ушбу норма амалиётда кўп квартирали уйларнинг ерости қаватида жойлашган автомашина турар жойларига кадастр қиймати белгиланган ҳолда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиши сабабли аниқлаштирувчи хусусиятга эга.
Мисол учун, автомашина турар жойининг кадастр қиймати 12 миллион сўм миқдорида белгиланган бўлса, ушбу қийматга нисбатан 0,23 фоиз миқдорида солиқ ставкаси қўлланилади. Натижада бир автомашина турар жойи учун жисмоний шахслардан олинадиган йиллик мол-мулк солиғи 27 минг 600 сўмни ташкил этади.
Қайд этилишича, ҳозирда жисмоний шахсларга тегишли бўлган гаражлар ер солиғи ва мол-мулк солиғига тортилмоқда.
Мазкур норма қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
- турар жой ҳовлисида ўзининг автомашинаси учун жойни ободонлаштиришга қарор қилган жисмоний шахсларга;
- юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш хизматидан (пулли автотураргоҳ) фойдаланувчи жисмоний шахсларга. Бундай ҳолатда юридик шахс солиқ тўловчи ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди