2021 йил апрелида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Жорий йил бошидан нархлар ўсиши 4,1 фоизни ташкил этиб, ўртача ойлик кўрсаткичи 1,0 фоизга тенг бўлди. Йиллик нисбатда истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ўсиш суръати 10,7 фоизга етди.
2020 йил апрел ойида товарлар ва хизматлар ой давомида ўртача 1,7 фоизга қимматлашган. 2020 йилнинг январ-апрелида умумий ИНИ ўсиш даражаси 4,5 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси 1,1 фоизни ташкил этган. 2020 йил апрелда йиллик умумий ИНИ 14,5 фоизга етган.
2021 йилнинг апрел ойида қисқа муддатли умумий ИНИ ўтган йилнинг апрел ойидаги кўрсаткичдан 0,2 фоиз бандга паст ва 2019 йил апрел ойидаги кўрсаткичдан 0,6 фоиз бандга баланд бўлди.
2021 йил апрел ойидаги йиллик нисбатдаги умумий ИНИ (ўтган йилнинг мос ойига нисбатан) 2020 йилнинг апрел ойидаги кўрсаткичдан 3,8 фоиз бандга ва 2019 йил апрел ойидаги кўрсаткичдан 3,0 фоиз бандга паст бўлди. 2021 йил январ-апрелдаги кўрсаткич (ўтган йилнинг декабрига нисбатан) ўтган йилнинг январ-апрелидаги мос кўрсаткичдан 0,4 фоиз бандга ва 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 1,2 фоиз бандга паст бўлди.
2021 йилнинг январ-апрелида озиқ-овқат маҳсулотлари 6,2 фоизга қимматлашиб, 2020 йил мос давридаги кўрсаткичдан 1,5 фоиз бандга ва 2019 йилдаги мос кўрсаткичдан 1,2 фоиз бандга паст бўлди.
2020 йилнинг декабрига нисбатан ноозиқ-овқат маҳсулотлар 2,1 фоизга қимматлашиб, ўтган йилнинг мос кўрсаткичидан 0,3 фоиз бандга ва 2019- йилдаги мос кўрсаткичдан 1,8 фоиз бандга паст бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди