Claude Соннет 5.5 тақдим этилди: модел анча тезлашди

1 дақиқа ўқиш143
Claude Соннет 5.5 тақдим этилди: модел анча тезлашди

Claude Соннет 5.5 янги авлод модели сифатида тақдим этилди. Компания маълумотларига кўра, янги модел Соннет 5'га нисбатан 30 фоиз тезроқ ишлайди ва нархи ҳам 30 фоизга арзонлашган.

Янги моделнинг дастурлаш ва компьютердан фойдаланиш имкониятлари бўйича тест натижалари ҳам эълон қилинди. Терминал-Бенч 4.0 тестида Claude Соннет 5.5 70,6 фоиз натижа қайд этган. Бу кўрсаткич Соннет 5'да 10,3 фоиз бўлган. Опус 5.5 эса ушбу тестда 66,4 фоиз натижа кўрсатган.

ФронтиерКоде 1.1 тестида Соннет 5.5 максимал режимда 46,2 фоиз, юқори режимда 52,1 фоиз натижа қайд этган. Соннет 5 натижаси 42,4 фоиз, Опус 5.5 натижаси эса 54,4 фоизни ташкил қилган.

CursorБенч 4.0 тестида Соннет 5.5 55,5 фоиз натижа кўрсатган бўлса, Соннет 5 34,1 фоизда қолган. Опус 5.5 эса 57,8 фоиз натижа қайд этган.

Билимга асосланган вазифаларни баҳолаган ГДПвал-АА тестида Соннет 5.5 1844 балл, Соннет 5 1449 балл тўплаган. Компьютердан фойдаланиш бўйича ОСВорлд 2.1 тестида эса янги модел 80,1 фоиз натижа қайд этган.

Визуал диаграммаларни таниб олиш тестида Соннет 5.5 61,6 фоиз натижа кўрсатган. Бу кўрсаткич Соннет 5'да 15,6 фоиз бўлган.

Янги модел ҳақида тақдим этилган маълумотларда унинг дастурлаш, билимга асосланган вазифалар, компьютердан фойдаланиш ва визуал маълумотларни таҳлил қилиш имкониятларига урғу берилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?