
2021 йил 17 майдан бошлаб жаҳон бозорида олтиннинг бир унцияси 1853 долларни ташкил этмоқда. Февралдан бошланган олтин нархидаги пастлашдан кейин бугунги нарх охирги 4 ойдаги энг юқори кўтарилиш бўлди.
Aгар йил бошидан бошлаб нархларни таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидагича ўзгаришни кузатиш мумкин:
- 2021 йил январ – 1855 доллар (олтиннинг бир унцияси);
- 2021 йил феврал – 1834 доллар;
- 2021 йил март – 1724 доллар;
- 2021 йил апрел – 1775 доллар;
- 2021 йил май – 1853 доллар.
Bloomberg нашри ҳам олтин охирги ойлардаги кескин тушишдан сўнг, яна мавқейини тиклаганини таъкидлади.
«Hedge фонди менежерлари олтиннинг мавқейини уч ой ичида энг юқори даражага кўтаришди. Нархлар март ойида белгиланган энг паст даражадан тикланди, чунки долларда пасайиш кузатилди. Жума куни AҚШ чакана савдоси бўйича Ғазначилик рентабеллиги пасайганлиги сабабли, душанба куни олтиннинг ўсиши юқори бўлди», – деб ёзди нашр.
Ўзбекистон Марказий банки сотувга чиқарган олтин қуймаларининг ҳам нархида ўз навбатида ўзгариш кузатилди.
Масалан, 28 апрел куни 5 граммли олтин ёмбисининг нархи 3 миллион 116 минг сўмдан сотилган бўлса, 17 майга келиб, жаҳон бозорида олтин нархи ошиши билан худди шу оғирликдаги олтин ёмбиси 3 миллион 177 минг сўмдан сотилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар