10:00 / 02.06.2021
2 388

Шавкат Мирзиёев Термиздаги Afghan bazar carpets корхонаси фаолияти билан танишди


Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги Afghan bazar carpets корхонаси фаолияти билан танишди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Сурхондарёда қўй кўп боқилади. Лекин унинг жуни деярли қайта ишланмайди. Шу боис Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Афғонистон тажрибаси асосида жундан гилам тўқиш йўлга қўйилмоқда.

Президент бу лойиҳани маъқуллаб, афғонистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, жундор қўй зотларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев корхонада ишлаётган хотин-қизлар билан мулоқот қилди.

Мажмуада Silk road tex корхонаси ҳам ташкил этилади. Унда ипакли мато, ипакли тайёр маҳсулотлар, спорт ва йўл сумкалари ҳамда ипакли гилам ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Йилига 2 миллион долларликдан зиёд экспорт мақсад қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Шавкат Мирзиёев Термиздаги Afghan bazar carpets корхонаси фаолияти билан танишди