
Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан қанча даромад қилгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси бу ҳақда тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 7,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 22,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.
Бу йил мамлакатда етиштирилган қовун ва тарвузлар 14та хорижий давлат бозорларига етказиб берилган. Экспорт ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,5 минг тоннага, яъни қарийб 5,3 бараварга ошган.
Ўтган 6 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Қозоғистон – 11,8 минг тонна;
- Россия – 6,3 минг тонна;
- Қирғиз Р. – 2,9 минг тонна;
- Беларусь – 527,0 тонна;
- Латвия – 524,0 тонна;
- Украина – 484,2 тонна;
- Германия – 131,2 тонна;
- Молдова – 59,5 тонна.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар