Фото: ЎзА
Афғонистонда ҳукуматнинг алмашиши билан юзага келган кескин вазиятга қарамай, Тошкент ва Кобул ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқлар тез орада қайта тикланиши керак. Бу каби фикрни «Термиз карго маркази» логистика терминали директори Нодирбек Жалилов «ТАСС» мухбири билан субҳатда маълум қилган.
«Ишончим комилки, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо ҳажми яқин ҳафталар ичида нафақат қайта тикланади, балки эҳтимол ошади», — дейди Жалилов. Унинг фикрича, Афғонистон билан савдо алоқаларига ушбу мамлакатдаги коррупцияга ботган амалдорлар сезиларли таъсир кўрсатиб келган.
«Ашраф Ғани даврида коррупция барча соҳаларга кириб борди, айниқса, халқаро ташувларга. Қоидага кўра, Термиз—Ҳайратон назорат-ўтказиш пунктида экспортчи ва транзитчилар барча бож тўловларини тўлаган, аммо Афғонистон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш вақтида ушбу маблағ яна уч—тўрт баробар ундириб олинган», — дея тушунтиради Жалилов. Унинг сўзларига кўра, «Толибон»нинг бундан олдинги ҳокимлиги даврида бу каби коррупцияга қаттиқ чора кўрилган.
Жалиловнинг айтишича, авваллари Термиз—Ҳайратон кўпригидаги назорат-ўтказиш пункти орқали йилига 5 миллион тоннагача турли юклар ўтказилган бўлиб, уларнинг, тахминан, 70 фоизи Афғонистон орқали транзит йўл билан Покистон портларига қадар етказилган. Ўзбекистон Афғонистонга, асосан, ёқилғи-мойлаш материалларини етказган бўлса, Афғонистон эса Ўзбекистон орқали Европага қуруқ меваларини чиқарган.
Эслатиб ўтамиз, 15 август куни «Толибон» Афғонистоннинг бутун ҳудудини ўз назорати остига олганини эълон қилди. 16 август куни Афғонистон фуқаро авиацияси авиакомпанияларга мамлакат ҳаво ҳудудини айланиб ўтишни тавсия этди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди