Фото: Getty Images
Бутун дунёда АҚШда дефолт юз бериши мумкинлиги ҳақида гапиришмоқда. Июнда Америка давлат қарзи 28,5 триллион долларга етди. Жо Байден ҳукумат дефолт эълон қилмаслигига кафолат беролмаслигини айтди. Агар АҚШ инқирозга юз тутадиган бўлса, бу қатор мамлакатларни “қулатиши” мумкин.
АҚШ дефолти тўғрисидаги гаплар қаердан келиб чиқди?
1 августда АҚШда давлат қарзига чеклов кучга кирди. Бу чеклов 2 йил давомида амал қилмаганди. Конгресс дефолт юз бермаслиги учун давлат қарзи лимитини оширишни 1 октябргача маъқуллаши керак эди. Аммо республикачилар бу таклифни блоклашди. Шундан сўнг АҚШ президенти Жо Байден дефолт юз бермаслигига кафолат йўқлигини эълон қилди.
Конгресс давлат қарзи лимитини оширишни 18 октябргача маъқуллаши лозим. Акс ҳолда Вашингтонда дефолтнинг олдини олиш учун ресурслар тугайди. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Жанет Йеллен маълум қилди.
Дефолт пандемиядан сўнг тикланишга ҳаракат қилаётган иқтисодиёт учун фалокат бўлади. Реал ЯИМ қарийб 4 фоизга тушиб кетади, қарийб олти миллион иш ўрни йўқотилади, ишсизлик даражаси эса 9 фоизгача ўсади. Бу ҳақда Moody’s халқаро рейтинг агентлиги етакчи иқтисодчиси Марк Занди ўз тадқиқотида маълум қилди. Бунда фақат АҚШгина жабр чекмайди.
АҚШдаги дефолт – жаҳон иқтисодиётининг инқирози
«360» суҳбатлашган «Финам» компаниялар гуруҳи таҳлилчиси Алексей Кореневнинг қайд этишича, агар АҚШда дефолт юз берса, бутун дунё «қулайди». Бунинг эса биргина оддий сабаби бор: АҚШ Иккинчи жаҳон уруши давридан бошлаб бутун дунёни доллар ва Америка иқтисодиётига қарамлик тизимига боғлаб қўйган.
Доллар дунёдаги асосий тўлов тизими ҳисобланади, дейди иқтисодчи. Барча тўловларнинг 49 фоизга яқини доллар билан боғлиқ. Шунингдек, жаҳон савдосининг асосий ҳажми айнан долларга тўғри келади. У энг ишончли валюта, АҚШ иқтисодиёти эса энг юқори рейтингга эга.
«360» суҳбатдошининг сўзларига кўра, агар АҚШ 30 фоизга “ўтириб қолса”, ривожланаётган давлатларда 50-60 фоиз пасайиш юз беради. Дефолт юз берганида АҚШ учун асосий қарздор Хитой эканлиги вазиятни янада оғирлаштиради, чунки Хитой дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиёти ҳисобланади.
«Агар Америка қарзи қуласа, биринчи ўринда Хитой қулайди. Қаерга қараманг, Хитой билан боғлиқ нарсани кўрасиз: Хитой телефони, Хитой телевизори, Хитой соати», — деди Коренев.
Россия стратегик тадқиқотлар институти эксперти, иқтисодиёт фанлари номзоди Михаил Беляевнинг қўшимча қилишича, АҚШда дефолт юз берган тақдирда дунё иқтисодиёти пароканда бўлиб кетади.
«360»нинг ҳар иккала суҳбатдоши АҚШда дефолт юз бериши эҳтимоли камлигини қайд этишди. Уларнинг фикрича, Америка иқтисодиёти ҳозирча барчасини уддалайдиган ҳолатда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?