11:04 / 26.10.2021
2 061

Ўзбекистон мева ва сабзавотларни энг кўп қайси давлатларга сотмоқда?

Ўзбекистон мева ва сабзавотларни энг кўп қайси давлатларга сотмоқда?
2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 624,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 9 ойида мева ва сабзавотларни энг кўп экспорт қилган давлат Қозоғистон бўлиб турибди – 483 минг тонна.

Мева ва сабзавотлар энг кўп сотилган давлат рўйхатида кейинги ўринлардан Россия (289 минг тонна), Қирғизистон (100 минг тонна) ва Хитой (40 минг тонна) жой олди.

Шунингдек, экспорт рўйхатида Украина (26 минг тонна), Афғонистон (23 минг тонна), Туркманистон (21 минг тонна), Покистон (19 минг тонна), Беларусь (11 минг тонна), Туркия (9 минг тонна), Озарбойжон (6 минг тонна), Эрон (6 минг тонна) ҳамда Германия (3,4 минг тонна) бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон мева ва сабзавотларни энг кўп қайси давлатларга сотмоқда?