Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар Шавкат Мирзиёевнинг президент сайловларидаги иккинчи ғалабасидан сўнг барча ҳамкорлик соҳаларида фақат ривожланиб ва мустаҳкамланиб бораверади. Ma’no тадқиқотлар ташаббуси маркази раҳбари Бахтиёр Эргашев РИА Новости билан суҳбатда шундай фикр билдирган.
"Ўзбекистон-Россия муносабатлари истиқболлари қандай кечиши ҳақида фикр билдирадиган бўлсак, шубҳасиз, бу муносабатлар ривожланади ва чуқурлашиб бораверади".
Ma’no тадқиқотлар ташаббуси маркази раҳбари Бахтиёр Эргашев
Эргашевнинг қайд этишича, Мирзиёев президентлигининг биринчи муддатида ҳам Ўзбекистон ва Россия муносабатлари ўз тараққиётининг янада юқори босқичига чиққан.
Хусусан, иқтисодиёт соҳасидаги муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган: бунда экспорт-импорт поставкаларидан тортиб, Россия капиталининг жиддий лойиҳаларга инвестиция қилинишини мисол келтириш мумкин.
Эксперт сўзларига Ўзбекистон президентининг РФга ташрифи унинг иккинчи муддатга сайланганидан кейин илк расмий ташрифига айланади.
Шунингдек, Эргашев фикрича, жанубий йўналишда Афғонистондаги вазият билан боғлиқ бўлган таҳдидларнинг кучайиши иккала давлат ўртасидаги ҳарбий-сиёсий ҳамкорликни янада кучайтиради.
Эксперт шу ерда Россия Ўзбекистон учун қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника етказиб берувчи асосий шерик эканлигини эслатиб ўтди.
Шу боис, Ўзбекистон-Россия муносабатлари фақатгина кучайиб бораверади, дея хотима қилади Эргашев.
МСК тақдим этган дастлабки маълумотларга кўра, якшанба куни бўлиб ўтган сайловларда амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,1 % овозини олишга муваффақ бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?