11:57 / 31.10.2021
3 438

Картошка нархи нега қимматлаганига сабаб топилди

Картошка нархи нега қимматлаганига сабаб топилди
Давлат статистика қўмитасининг охирги маълумотига асосланадиган бўлсак, бозорларда картошка нархлари 8 минг сўмгача кўтарилган. Лекин қўмита нарх нега ошиб кетаётгани сабабларини келтирмаган ёки ўрганмаган.

IndexBox халқаро ташкилотининг янги ҳисоботида картошканинг дунё бўйича экспорт миқдори сезиларли даражада камайган, бунга пандемия сабаб қилиб кўрсатилган. Чунки картошка экспорт қилувчи йирик давлатлар уни сотишни қисқартиришди.

Аммо айрим давлатлар, жумладан, Белгия, Испания, АҚШ, Ўзбекистон, Украина, Чехия ва Буюк Британия каби мамлакатлар экспорт ҳажмини оширишга мажбур бўлишган. Масалан, 2020 йилда дунё бўйича қуйидаги 3 давлатнинг картошка экспортида улуши 44 фоизга тенг бўлган: Нидерландия (826 млн. доллар), Франция (684 млн. доллар) ва Германия (374 млн. доллар).

АҚШ, Италия, Россия, Португалия, Канада, Малайзия, Украина ва Ўзбекистоннинг бу бўйича экспорт ҳиссаси 30 фоизни ташкил қилган. Яъни Ўзбекистон ҳам картошка экспортини кўпайтирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Картошка нархи нега қимматлаганига сабаб топилди
ePN