6 045
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 2022 йилда қанчага оширилиши маълум бўлди
Ўзбекистоннинг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ва 2022 йил учун бюджетнома бўйича Ҳисоб палатасининг хулосаси эълон қилинди.
Унга кўра, 2022 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилиши, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган пасайтирилган солиқ ставкаси 0,4 фоиздан 0,5 фоизга ўзгартирилиши кутилмоқда. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга ошиши режалаштирилган.
Шунингдек, солиқ солиш мақсадида бинолар бўйича солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги жорий этилмоқда. Бунда Тошкент шаҳрида — 2,5 миллион сўм, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида — 1,5 миллион сўм ва қолган ҳудудларда — 1 миллион сўм этиб белгиланмоқда.
Ушбу солиқ тури бўйича 2021 йилда 2,548 триллион сўм (ЯИМга нисбатан 0,4 фоиз) тушум кутилаётгани ҳисоб-китоб қилиниб, тасдиқланган 2,51 триллион сўмлик прогнозга нисбатан 38 миллиард сўм кўп маблағ тушиши кутилмоқда.
Бюджетномага мувофиқ мол-мулк солиғи бўйича 2022 йил учун 2021 йилда кутилаётган тушумга нисбатан 9,5 фоиз ўсиш билан 2,792 триллион (ЯИМга нисбатан 0,33 фоиз) тушум прогноз қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди