21:23 / 24.11.2021
2 093

Мева-сабзавот етиштирувчилар имтиёзли кредит билан таъминланади

Мева-сабзавот етиштирувчилар имтиёзли кредит билан таъминланади
Жорий йил 1 декабрдан Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан мева-сабзавот етиштирувчиларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бошчилигида соҳага бағишлаб ўтказилаётган видеоселектор давомида маълум қилинди.

Бунда, «кластер – фермер – банк» занжири асосида, маҳсулот ҳажми ва молиялаштириш муддатлари аниқ кўрсатилган уч томонлама шартномалар тузилади. Кредитлар 12 ойга 6 ой имтиёзли даври билан 14 фоиз ставкада ажратилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент томонидан таъкидланишича, ҳар бир маҳсулот турига қараб, молиялаштириш схемалари ишлаб чиқилади.

Мисол учун, такрорий экин учун июнда, тўқсонбостига сентябрда маблағ ажратилади. Кластерларга томорқалардан тайёр маҳсулот сотиб олишга айланма маблағ учун 12 ойлик «револьвер» кредитлар берилади. Яъни, кластер қачон зарур бўлса, маблағни шунда олади ва фоизини кредитдан фойдаланган давр учун тўлайди, — деди давлат раҳбари.

Маълум қилинишича, мева-сабзавотчилик соҳасида ҳам худди пахта ва ғаллада бўлгани каби кредит гарови учун суғурталаш тизими жорий этилади.

Ушбу мақсадлар учун жами 2 триллион сўм йўналтирилади. Халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан кичик интенсив боғ, узумзор ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун, 14 фоизлик имтиёзли ставкада 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, ушбу мақсад учун халқаро молия ташкилотларининг 100 миллион доллар маблағи йўналтирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Мева-сабзавот етиштирувчилар имтиёзли кредит билан таъминланади