07:57 / 27.11.2021
2 854

Ўзбекистонда 2021 йилда 3,4 млн тонна пахта териб олинди

Ўзбекистонда 2021 йилда 3,4 млн тонна пахта териб олинди
Ўзбекистонда 2021 йилда 1,031 минг гектар ер майдонида пахта етиштирилиб, жами 3,4 миллион тонна пахта хом ашёси териб олинган. Бу ҳақда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси хабар қилди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда 122 та пахта-тўқимачилик кластер корхонаси фаолият олиб бормоқда. Пахта толасини ички бозорда сотиш тартиби бир қатор норматив ҳужжатлар билан тартибга солинган.

Қайд этилишича, пахта толасини биржада сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Хусусан, базавий сифатдаги пахта толасининг бошланғич баҳоси кейинги савдо ойининг Нью-Йорк фьючерс котировкалари даражасида белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилда йиллик пахта режаси 99,4 фоизга бажарилиб, 3 миллион 82 минг тонна пахта етиштирилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда 2021 йилда 3,4 млн тонна пахта териб олинди