Фото: Reuters
Турк лираси ноябрда долларга нисбатан энг қадрсизлашган валюта бўлди. Бундай маълумотни SberCIB Investment Research таҳлилий жамоасининг валюталар бозори ва фоиз ставкалари бўйича мутахассиси Юрий Попов келтириб ўтди.
Лира ноябр ойи давомида долларга нисбатан 29 фоизга қадрсизлашган. Россия рубли бир ой ичида долларга нисбатан 4 фоиз, ривожланган ва ривожланаётган бошқа давлатлар валюталари 1-3 фоизга қадрсизлашган. Мисол учун, евро долларга нисбатан 2 фоизга, Британия фунт стерлинги эса 3 фоизга арзонлашган.
Поповнинг фикрича, рубль арзонлашишига иккита омил: геосиёсий кескинлик ва АҚШ Федерал захира тизими пул-кредит сиёсатини қатъийлаштириши кутилаётгани сабабли долларнинг кучайиши, бундан ташқари, коронавируснинг янги штамми тарқалиши ҳақидаги хабарлар ҳам салбий таъсир кўрсатган.
Аввалроқ Fitch халқаро рейтинг агентлиги Туркия рейтингини “барқарор”дан “салбий”гача пасайтирди. Экспертларнинг фикрича, Туркияда инфляция йил охиригача 25 фоизга етади ва баҳоланувчи давлатлар орасида энг юқориларидан бири бўлиб қолади. 2022-2023 йилда мамлакатда инфляция 20 фоиз атрофида бўлади. Fitch прогнозига кўра, Туркиянинг давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 47 фоизигача ўсади.
Туркияда инфляция ноябрда охирги 3 йил ичида энг юқори кўрсаткични ташкил қилиб, 21 фоиздан ошди. Турк лираси бир йил ичида ўз қийматининг ярмини йўқотган. Охирги маълумотларга кўра, лира курси бир долларга 13,89гача тушиб кетган ва бу янги антирекорд ҳисобланади.
Турк миллий валютаси Туркия марказий банки мамлакатда рекорд даражада инфляция бўлишига қарамай, таянч фоиз ставкасини 16 фоиздан 15 фоизгача туширгандан кейин кескин қадрсизланди. Кейинроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған таянч ставкаси янада пасайтирилишини айтган.
Ўзбек сўми ҳам ноябр ойи давомида долларга нисбатан 1 фоиздан кўпроққа арзонлашди. Маълумотларга кўра, ой бошида бир доллар Марказий банк курси бўйича 10674 сўм турган бўлса, ой охирида бу кўрсаткич 10787 сўмни ташкил қилган. 3 декабрдаги охирги маълумотларга кўра, бир доллар 10760 сўмни ташкил қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?