32 ёшли туркиялик бир кечада миллиардер бўлиб кетди

Туркияда яшовчи 32 ёшли Аҳмад Жаҳангард Такало кутилмаганда дунёнинг энг бой инсонларидан бирига айланиши мумкин бўлган ҳолатга дуч келди. Унинг банк ҳисобига ҳеч қандай изоҳсиз қарийб 1 триллион турк лираси келиб тушгани қайд этилган.
Натижада ҳисобдаги умумий маблағ миқдори тахминан 21,8 миллиард долларга етган. Бу эса уни қисқа вақт ичида миллиардерлар қаторига олиб чиқиши мумкин эди. Бироқ мазкур ғайриоддий ҳолат банк тизимида жиддий шубҳа уйғотган.
Воқеадан сўнг банк томонидан Такалонинг барча ҳисоблари дарҳол музлатилган ва пул ўтказмасининг келиб чиқиш манбаини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари бошланган. Мутахассислар бундай катта миқдордаги маблағ тасодифан ёки техник хатолик туфайли ўтказилган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмаяпти.
Ҳозирча мазкур сумма Такалонинг ихтиёрига берилмаган ва тергов якунига қадар барча операциялар чекланган. Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, кўпчиликни ҳайратда қолдирмоқда.





























Изоҳлар 0
…