07:00 / 11.12.2021
2 598

Ўзбекистон қовун-тарвуз экспортидан 22,1 млн. доллар даромад олди

Ўзбекистон қовун-тарвуз экспортидан 22,1 млн. доллар даромад олди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 22,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 80,6 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

Бу йил мамлакатимизда етиштирилган қовун ва тарвузлар 23 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,2 минг тоннага камайган.

Ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

- Қозоғистон – 33,3 минг тонна;
- Россия – 20,2 минг тонна;
- Қирғиз Р. – 13,8 минг тонна;
- Украина – 5,6 минг тонна;
- Латвия – 2,9 минг тонна;
- Беларусь – 1,4 минг тонна.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон қовун-тарвуз экспортидан 22,1 млн. доллар даромад олди
ePN