Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 14 декабрь, сешанба куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 800—10 820 сўмга сотиб олишни, 10 880 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич. Бундан олдинги рекорд бир кун олдин — 13 декабрь куни ўрнатилган эди — 1 АҚШ долларининг курси 10 860 сўмга чиққан.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
«Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 800 сўм, сотиш — 10 880 сўм;
«Алоқа банк»: сотиб олиш — 10 820 сўм, сотиш — 10 870 сўм;
«Микрокредит банк»: сотиб олиш — 10 800 сўм, сотиш — 10 870 сўм;
«Капитал банк»: сотиб олиш — 10 820 сўм, сотиш — 10 880 сўм;
Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 10 820 сўм, сотиш — 10 860 сўм.
Доллар курси ноябрь ўрталаридан бошлаб кескин ўсишни бошлаган. 29 ноябрь куни 10 830 сўмга қадар, 30 ноябрь куни 10 840 сўмга қадар кўтарилганди. Марказий банк 14 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,81 сўмга кўтарилиб, 10 826,29 сўмни ташкил қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини қандай изоҳлади?
Дунёдаги саёҳат қилиш учун энг арзон ва энг қиммат давлатлар
Аргентина Малвин (Фолкленд) оролларини қайтариб олмоқчи
Рамзан Қодиров уруш эҳтиёжлари учун Россияга 100 та “Жиҳод машинаси”ни берди
Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди
КХДР Украинадаги уруш учун Россияга снарядлар етказиб бермоқда
Украина ҳарбийлари Россия учун "кутилмаган хабар" билан портламайдиган миналар ўрнатди
Ҳарвард талабалари смарт кўзойнак ёрдамида бегоналарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди