
Вазирлар Маҳкамасининг “Эпидемияларга қарши ва профилактик чора-тадбирларни молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасига асосан ташкил этилаётган жамғарманинг молиялаштириш манбалари белгилаб берилди. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби жамғарма олдига қўйилган вазифа ва мақсадлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилиши бўйича алоҳида банд кўзда тутилган.
Эпидемияларга қарши кураш тадбирлари учун ажратилган бюджет маблағларини сарфлаш тартиби иккита йўналиш бўйича, шу жумладан жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларни рағбатлантириш миқдорлари белгиланган. Жамғарма маблағларини мақсадли сарфлаш мақсадида, жамғарма маблағлари кенгаш орқали бошқарилиши белгилаб қўйилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Эпидемияларга қарши курашиш жамғармасини ташкил этиш ва мазкур жамғармага ажратилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳаси қабул қилиниши билан “Эпидемияларга қарши кураш бўйича тадбирлар учун бюджет ассигнацияларини сарфлаш ва эпидемияларга қарши курашга юборилган тиббиёт ва бошқа ходимларнинг хизмат сафарини тўлаш тартиби тўғрисида йўриқнома”ни бекор қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш регламентига асосан белгиланган тартибда таклиф киритилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар