18:39 / 25.12.2021
1 317

«Отанг яхши, онанг яхши» — Президент янги заводни қуриш осон бўлмаганини айтди

«Отанг яхши, онанг яхши» — Президент янги заводни қуриш осон бўлмаганини айтди
Фото: Президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди ва Uzbekistan GTL заводининг очилиш маросимида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари пандемия шароитида янги корхонани қуриш осон бўлмаганини сўзлаб берди.

Пандемия вақтида бутун дунё ёпилиб қолди ва завод қурилиши учун ускуналар ва мутахассисларни олиб келиш муаммо бўлиб қолди. «Отанг яхши, онанг яхши», деган гап-сўзлар билан алоҳида самолёт юбориб, мутахассислар ва керакли ускуналарни олиб келдик.

Натижада экологик тоза завод қуришнинг уддасидан чиқдик, минглаб тонна чиқинди ҳавога чиқиб кетишининг олдини олдик. Бир нарсани ёддан чиқармаслик керак, биз ҳар қанча даромад қилмайлик, агар экологияни тоза сақламасак, келажак авлод биздан рози бўлмайди. Хориждаги ҳамкорларимиз ҳам заводларимизнинг экологик жиҳатдан қай даражада хавфсиз эканига эътибор қаратадилар
, — дея таъкидлаб ўтди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев ушбу заводни ишга тушириш орқали «яшил иқтисодиёт» сари яна бир жиддий қадам қўйилаётганига урғу берди.

GTL заводи ишлаб чиқарадиган ёқилғи, бошқа анъанавий ёқилғиларга нисбатан 40 фоиз кам чиқинди ва зарарли газ ҳосил қилади. Бунинг ҳисобидан, йилига 13,5 минг тонна – шунга эътибор беринг – 13,5 минг тонна зарарли газларнинг ҳавога тарқалишига йўл қўйилмайди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Uzbekistan GTL заводида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар жаҳондаги энг юқори экологик талаблар, норма ва стандартларга тўлиқ жавоб бериши хабар қилинган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » «Отанг яхши, онанг яхши» — Президент янги заводни қуриш осон бўлмаганини айтди