12:59 / 26.12.2021
924

Ўзбекистон 2021 йилда хориждан қарийб 174 млн долларлик мобил телефон импорт қилган

Ўзбекистон 2021 йилда хориждан қарийб 174 млн долларлик мобил телефон импорт қилган
2021 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 173,8 миллион долларга тенг бўлган 2,6 миллион дона мобил телефон импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, телефон импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 миллион донага ошган бўлиб, Ўзбекистон 15 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 88 миллион доллар;
Вьетнам – 68 миллион доллар;
Ҳиндистон – 10 миллион доллар;
Қозоғистон – 5,3 миллион доллар;
БАА – 1,6 миллион доллар;
Германия – 647 минг;
Россия – 175,8 минг доллар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон 2021 йилда хориждан қарийб 174 млн долларлик мобил телефон импорт қилган
ePN