
Президентнинг «Ўзбекистонда бизнес-инкубаторлар тизимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, бизнес-инкубаторларни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этишга тақдим қилинадиган ер участкалари ва давлат мулки объектлари қуйидаги шартларда ажратилади:
- бизнес-инкубатор биноларини қуриш учун ижара ҳуқуқи асосида ер участкасини ажратиш;
- олий таълим муассасаларининг бўш биноларини бизнес-инкубаторлар ташкил этиш учун текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тақдим этиш;
- концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ажратиш ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш;
- бўш ётган давлат мулки объектларини нол харид қийматида сотиш;
- хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган бизнес-инкубаторларни моддий-техник ва молиявий таъминлаш.
Қайд этилишича, давлат-хусусий шериклиги шартларида ташкил қилинаётган бизнес-инкубаторларга нисбатан қуйидаги солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилади:
- ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган қурилиш материаллари, ускуналар, асбоб-анжомлар ва ўқув қуроллари давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги битим тузилган кундан бошлаб 3 йил муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод этиш;
- ўз фаолиятини амалга ошира бошлагандан бошлаб 3 йил муддатга фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзи бериш ва бошқалар.
Бизнес-инкубаторДавлат-хусусий ШерикликСолиқ ИмтиёзлариОлий ТаълимМулк ОбъектлариҚурилиш Материаллари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг