Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хомашё биржаларида фьючерс савдоларини жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг электрон логистика савдо порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Товар-хомашё биржаларида фьючерс савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар назарда тутилади:
- фьючерс савдоларини ўтказиш, товарларнинг бозор нархи шаклланишини таъминлаш ҳамда томонлар ўртасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
- фьючерс савдоларида иштирок этиш бўйича биржа аъзолари ва уларнинг трейдерларига қўйиладиган талабларни белгилаш;
- мижоз ва биржа аъзоси ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек фьючерс шартномаси бўйича клирингни амалга - ошириш ва шартномаларнинг ижросини таъминлаш;
- фьючерс шартномаларини тузиш ва ижроси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал этиш;
- фьючерс савдолари жараёнида нарх манипуляциясига йўл қўймаслик;
- фьючерс савдолари иштирокчилари устидан назоратни амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолатларда биржа аъзоларига нисбатан чоралар кўриш.
Автотранспортда юк ташиш хизматлари бўйича электрон логистика савдо портали фаолияти тўғрисида низом тасдиқланди, унда қуйидагилар белгиланган:
- электрон логистика савдо порталида буюртмачилар ва юк ташувчиларни рўйхатдан ўтказиш;
- юк ташиш бўйича шартномалар тузишни савдоларнинг шаффоф ва рақобат тамойилларига асосланган ҳолда амалга ошириш тартиби;
- савдолар жараёни ва нархлар манипуляциясини назорат қилиш ҳамда юк ташишларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;
- тузилган шартномалар бўйича ҳисоб-китобларни олдиндан закалат тўловларини киритган ва шартнома мажбуриятларини бажариш кафолатларини таъминлаган ҳолда амалга ошириш тартиби;
- шартнома шартлари бўйича томонларнинг мажбуриятларини белгилаш;
- инсофсиз юк ташувчиларни аниқлаш, уларга нисбатан чоралар кўриш ва электрон логистика порталидан четлатишни тартибга солиш.
2022 йил 1 январдан бошлаб ЎзРТХБда фьючерс шартномалари бўйича савдолар йўлга қўйилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси товар-хомашё биржаларида товар деривативларини, шу жумладан фьючерс савдоларини тартибга солиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини қандай изоҳлади?
Дунёдаги саёҳат қилиш учун энг арзон ва энг қиммат давлатлар
Аргентина Малвин (Фолкленд) оролларини қайтариб олмоқчи
Рамзан Қодиров уруш эҳтиёжлари учун Россияга 100 та “Жиҳод машинаси”ни берди
Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди
КХДР Украинадаги уруш учун Россияга снарядлар етказиб бермоқда
Украина ҳарбийлари Россия учун "кутилмаган хабар" билан портламайдиган миналар ўрнатди
Ҳарвард талабалари смарт кўзойнак ёрдамида бегоналарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди