20:50 / 07.01.2022
1 358

Нима сабабдан тухум экспорти тақиқланганига изоҳ берилди

Нима сабабдан тухум экспорти тақиқланганига изоҳ берилди
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги нима сабабдан четга тухум сотиш учун чекловлар жорий қилинганлигига изоҳ берди.

«2021 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида республика бўйича тухум нархи 19,6 фоизга, айрим ҳудудларда эса 20-22 фоизгача қимматлашди. Йилнинг қиш мавсумида ушбу маҳсулот нархига қўшимча босим юзага кела бошлайди.

Тухум нархининг ошишига қиш ойларида иситиш харажатлари ошиши ва паррандачилик хўжаликларида касалликларнинг авж олиши, тухум беришга мослашган товуқларнинг мавсумий янгиланиши, озуқа маҳсулотларининг қимматлашиши ҳамда куз мавсумидан бошлаб ушбу маҳсулотга талабнинг ортиб бориши (бошқа ойларга нисбатан 20-30 фоизга ошади) таъсир кўрсатди.

Бундан ташқари паррандачилик хўжаликларида озуқа базасининг етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар сабабли кўплаб хўжаликлардаги паррандалар сони умумий ҳисобда 1 миллиондан ортиқ миқдорга камайган.

Глобал пандемия давом этаётганлиги, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг аҳоли харид қобилиятига таъсири юқорилиги, шунингдек, ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш муҳимлигини инобатга олган ҳолда тухум экспортига нисбатан киритилган чеклов вақтинчалик чора ҳисобланади
», дейилади вазирлик баёнотида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Нима сабабдан тухум экспорти тақиқланганига изоҳ берилди