Ўзбекистонда электр энергиясини етказиб бериш бўйича монополия бекор қилиниши ва бозор механизмларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Давлат дастурида 2022 йил апрелгача энергетика соҳасида трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича президент қарори лойиҳасини тайёрлаш белгиланган.
Жумладан, қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилиши керак:
- «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖдан электр энергиясини «ягона харид қилувчи» функциясини ажратиш;
- «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга хусусий операторларни жалб қилиш бўйича асосий талабларни белгилаш;
- «Ўзбекгидроэнерго» АЖ кичик ва ўрта инвестиция лойиҳаларига хусусий инвесторларни жалб этиш.
Ўзбекистонда чироқ ўчиши билан боғлиқ муаммолар анчадан бери бор бўлиб, бу айниқса қиш кунлари ва қишлоқларда кўп кузатилади. 25 январдаги оммавий чироқ ўчиши эса энергетика соҳасида ҳали қилинмаган ишлар борлигини кўрсатиб берди, дейиш мумкин.
Бу масалани президент Шавкат Мирзиёев ҳам жиддий ўрганиб чиқишни топширган ва электр энергиясидаги бундай йирик узилишнинг асосий сабабларини санаб ўтганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда