date
views 1 189

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси сезиларли кўтарилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси сезиларли кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 февралда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 46,85 сўмга кўтарилиб, 10 888,07 сўмни ташкил қилди. Евро 45,65 сўмга кўтарилиб, 12 373,20 сўм бўлди.

Ўтган ҳафта охирида доллар курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг пастлаб, 10 841,22 сўмни ташкил қилганди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда йил бошидан буён доллар курси бир кунда бу қадар қимматлашиши қайд этилмаганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда долларнинг расмий курси сезиларли кўтарилди