
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 7 март, душанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.
Бир қатор банкларда доллар олиш 10 850 - 10 880 сўмдан, сотиш 10 960 сўмдан таклиф этилмоқда. Бу навбатдаги максимал кўрсаткич.
Сўнгги марта банкларда доллар курси 4 март, жума куни жиддий кўтарилганди. Ўшанда 1 АҚШ долларининг сотиш курси 10 955 сўмни ташкил қилди.
4 март куни Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари бугундан кучга кирди. Унга кўра, бир доллар 10 910 сўм 43 тийинни ташкил қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар