Марказий банк 9 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, рублнинг сўмга нисбатан қиймати 19,21 сўмга пастлаб 79,89 сўм бўлди. Шу тариқа рубль 2017 йилги валюта либераллашувидан кейин ўзининг тарихий энг паст даражасига тушди.
АҚШ долларининг расмий курси -13,16 сўмга тушиб, 10 897,27 сўмни ташкил қилди. Евро ҳам пасайди (-186,67) ва 11 831,17 сўм бўлди.
28 февраль, душанба куни рублнинг қиймати 130,6 сўм эди. 1 март куни эса 21,46 сўмга кескин пастлаб, 108,6 сўмга тушган эди. Чоршанба куни рубль 6,51 сўмга кўтарилиб, 115,11 сўм бўлган эди.
Ўтган ҳафтада рублнинг сўмга нисбатан қиймати тушишда давом этди. Пайшанба ва жума куни унинг қиймати мос равишда 15,38 сўм ва 6,69 сўмга пасайиб, 93,04 сўмгача тушиб кетган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”