
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 14 март, душанба куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 945—10 990 сўм оралиғида сотиб олишни, 11 050 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
«Davrbank»: сотиб олиш — 10 970 сўм, сотиш — 11 055 сўм.
«Ipak yo‘li банк»: сотиб олиш — 10 950 сўм, сотиш — 11 050 сўм;
«Hamkorbank»: сотиб олиш — 10 990 сўм, сотиш — 11 050 сўм;
«Turonbank»: сотиб олиш — 10 945 сўм, сотиш — 11 045 сўм;
«Микрокредит банк»: сотиб олиш — 10 970 сўм, сотиш — 11 050 сўм;
«Капиталбанк»: сотиб олиш — 10 970 сўм, сотиш — 11 020 сўм.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан расмий қиймати 3 мартдан буён кўтарилиб келаётганди. 4 март куни долларнинг расмий курси илк бор 10 900 сўмдан ошди. Шу куни тижорат банкларида доллар курси 10 955 сўмгача, 11 март куни эса 11 010 сўмгача кўтарилди. Марказий банк ҳам хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 мартда амалда бўладиган қийматини белгилаган — 10 998,06 сўм. Ҳисоб палатаси прогнозига кўра, 2022 йилда ушбу валюта курси 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар