Марказий банк қачон янги банкнотадан тўлиқ фойдаланиш бошланиши, эски пуллар муомаладан чиқарилиши ҳақидаги саволга жавоб берган.
«2021 йилда дастлаб янги номиналдаги, яъни 2 000 сўмлик ва 20 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди. Шунингдек, 2021 йилнинг август ва декабрь ойларидан босқичма-босқич янги кўринишдаги 5 000, 10 000, 50 000, 100 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди ҳамда ушбу банкнотлар шу номиналдаги эски намунадаги банкнотлар билан параллел равишда муомалада бўлиши, яъни эски намунадаги 5 000, 10 000, 50 000, 100 000 сўмлик банкнотлар тўлов қобилиятини йўқотмаслиги белгиланди», дейилади изоҳда.
Айтилишича, эски намунадаги банкнотлар табиий йўл билан, яъни муомалада бўлиши жараёнида эскирган ва тўловга яроқсиз ҳолга келганлари муомаладан қайтариб олинмоқда. Муомалада айланаётган банкнотлар сони 2,5 млрд. донадан ортиқ бўлса, шундан 201 млн. донадан зиёди 2021 йил намунасидаги банкнотлар ҳисобланади.
Муомалада эски намунадаги банкнотлар салмоғи юқори эканини инобатга олиб, уларнинг муомаладан чиқариш муддатлари чекланмагани айтилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...