1 098
«Бир одамни иш билан таъминлаганни елкамда кўтариб юраман, деб бежиз айтмаганман» — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев раислигида 5 май куни ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш натижа бера бошлаганини таъкидлади. Бу лавҳа «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Менимча» кўрсатувида тақдим этилди.
Йиғилишда сўзга чиққан Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда бир тадбиркор ўз ҳисобидан ижод мактабини қуриб бериш ташаббуси билан чиққанини сўзлаб берди.
«Янги 13 ижод мактабларини Тошкент вилояти бўйлаб қуришимиз керак. Бир тадбиркор 220 ўринли мактабни ўз ҳисобидан тўлиқ қуриб беришни бошлади. Ҳаммасини ўзи қилиб, битказиб беради», – деди Зоир Мирзаев.
Давлат раҳбари ҳокимнинг сўзларини тинглаб, бу ишлар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш натижаси эканини айтди.
«Нима учун қилиб беряпти? Нимага десанг биз беш йил тадбиркорни қўллаб-қувватладик. Манфаат бўлмаса қандай қилиб қуради. Манфаати бор, натижаси бор, даромади бор, шунинг учун қуряпти. Битта одамни иш билан таъминлаганни елкамда кўтариб юраман, деб бежиз айтмаганман. Мана кўрдинг улар натижа бера бошлади» – деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда