Президент Шавкат Мирзиёев 12 май куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига ташрифи чоғида корхона ходимлари билан суҳбатлашди. Ушбу ҳолат «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.
Давлат раҳбари Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга унга 2022 йил якунигача Учкўприк туманида ишсизлик бўлмаслиги ҳақида айтганини таъкидлади.
- "Бу менинг армонларим, бу менинг дардларим. Агар шу ишсизликни иложи борича тезроқ йўқ қилиб, сизларнинг даромадларингиз кечагига нисбатан салгина ошиб борса бўлди. Боғча бўлса, мактаб бўлса, даромад бўлса, тиббиёт бўлса, тинчлик бўлса бўлди. Маҳалла раисидан бошлаб, вилоят ҳокимигача фақат аҳолининг дарди билан яшагин, деяпман. Хонадонга кир, юргин, ғўддаймагин. Ғўддайдингми лавозимингдан олиб ташлайман, деяпман. Менга ғўддайганлар ёқмайди. Пастда юрсак, камбағалчиликни қисқартириб, одамларни рози қилсак, Худо бизга мададкор бўлади", — дейди президент. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас