16:47 / 16.05.2022
1 029

16 мингдан ортиқ инсонлар «қора рўйхат»дан чиқарилди

16 мингдан ортиқ инсонлар «қора рўйхат»дан чиқарилди
Давронбек Махсудов. Фото: Xabar.uz
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов 16 мингдан зиёд инсон «қора рўйхат»дан чиқарилганини маълум қилди. Махсудов бу ҳақда Тошкент шаҳрида ўтаётган «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумидаги нутқида айтиб ўтди.

«Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббус асосида 2018 йили БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциянинг амалий ифодаси мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳтларда яққол ифодасини топмоқда. Хусусан, турли ғаразли кучлар таъсирида диний-экстремизм фаолиятига адашиб кириб қолган 16 мингдан зиёд инсон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари «қора рўйхати»дан чиқарилди», — деган Давронбек Махсудов.

Шунингдек, раис ўринбосари бугунги кунгача ўтказилган «Меҳр» операциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистонда оғир аҳволга тушиб, чорасиз қолган 500 нафардан зиёд аёллар ва болалар Ўзбекистонга олиб келиниши, конфессиялараро тотувликни таъминлаш борасида қонунчилигимиздаги янгиликларга ҳам тўхталиб ўтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 16 мингдан ортиқ инсонлар «қора рўйхат»дан чиқарилди