13:22 / 07.06.2022
3 694

ЙПХ жазолаган ҳайдовчи шифохонада вафот этди. Ўзи нима бўлганди?

ЙПХ жазолаган ҳайдовчи шифохонада вафот этди. Ўзи нима бўлганди?
Ижтимоий тармоқларда Оҳангаронда ҳайдовчи ЙПХ инспектори томонидан калтаклангани ва оқибатда вафот этгани ҳақида хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

ЙҲХБнинг ҳолатга изоҳ беришича, жорий йилнинг 20 май куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Ўзар қишлоғида Оҳангарон йўналиши бўйлаб келаётган «ВАЗ-2121» машинаси ЙҲХБ инспекторлари томонидан тўхтатилган.

Шу вақтда ҳайдовчи Ғ.Ш.нинг машина бошқариш учун ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлган. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 1-қисми билан электрон маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Машинани вақтинчалик жарима майдонига жойлаштириш учун ЙҲХБ инспектори бошқарувида олиб кетилаётганида, олд ўриндиқда ўтирган ҳайдовчи Ғ.Ш. автотранспорт эшигини очиб, ўзини машинадан ташлаб юборган.

Унга бош мия очиқ жароҳати, бош мия қон қуйилиши оғир ҳолати, бош мия силжиб синиш ташхиси қўйилган.

Инспекторлар фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб боришган. Бироқ кеча, 6 июнь куни Ғ.Ш. Тошкент шаҳрида жойлашган 39-сонли шифохонада кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, вафот этган.

Ҳолат юзасидан прокуратура текширув ўтказмоқда.

Ушбу ҳолатга нисбатан ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов писандали муносабат билдирган. У ҳолат тўлиқ ўрганилиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар, ёлғон маълумотларни тарқатмасликни сўраган.

«Ёлғон шов-шув кўтариш ортидан каналингизга подписчик йиғишни бошқа вақтга қолдиринг», дея иддао қилган расмий идора вакили ОАВ ходимларига нисбатан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙПХ жазолаган ҳайдовчи шифохонада вафот этди. Ўзи нима бўлганди?