Монополия қўмитаси расмийси «шакар ажиотажи»га изоҳ берди

1 дақиқа ўқиш2.8K
Монополия қўмитаси расмийси «шакар ажиотажи»га изоҳ берди
Фото: АОКА
Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда шакар нархи билан боғлиқ турли видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Улуғбек Давлатов шакар нархига оид саволга жавоб қайтарди.

Қўмита вакилининг таъкидлашича, жаҳонда кузатилаётган геосиёсий вазият сабаб логистика хизматлари нархлари ошиши шакар нархига ҳам таъсир қилмоқда.

«Ҳақиқатан бугунги кунда шакар маҳсулотига бўлган талаб кучайиб, ҳар хил ажиотаж ҳолатлар келиб чиқяпти, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиняпти.

Ҳозирги пайтда кунига 2 минг тонна шакар биржа савдоларига қўйилмоқда. 1-9 июнь кунлари 14 минг тонна шакар биржага қўйилган бўлса, ҳаммаси юз фоиз сотилди. Биржага 8 минг 900 сўмдан чиқарилган бўлса, нархлар 13 минг сўмгача кўтарилди.

Мамлакатимизда шакар ишлаб чиқарувчи иккита завод мавжуд бўлиб, монополист корхоналар реестрига киритилган. Улар белгилайдиган нархлар қўмита томонидан назорат қилиб борилади. Бошланғич нархлар ва унга таъсир этувчи омиллар ҳам доимий равишда ўрганилади.

Бугунги кунда жаҳонда бўлаётган геосиёсий вазият сабаб логистика хизматлари нархлари кескин ошиб кетди. Ўзбекистонга шакар хом ашёси Бразилиядан олиб келинади. Кема ва темир йўл хизматлари, бошқа давлатлардаги харажатлар кескин кўтарилиши натижасида бизда шакар нархлари 8-10 фоизга юқорилади. Йил бошида биржага 8 минг 200 сўмдан қўйилган бўлса, ҳозирда 8 минг 900 сўмдан чиқариляпти
», — дейди у.

Унинг қайд этишича, аҳолининг шакарга бўлган эҳтиёжини қондириш ва нархни барқарорлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилган.

«Ҳозирги кунда шакар нархларининг сунъий ошириш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Бу бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда чора-тадбирлар ўтказиляпти», — қўшимча қилган Улуғбек Давлатов.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?