Самарқандда германиялик тадбиркорни ўлдирган шахсларга ҳукм ўқилди

1 дақиқа ўқиш2.9K
Самарқандда германиялик тадбиркорни ўлдирган шахсларга ҳукм ўқилди
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Жомбой туманида яшаб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган Германия фуқаросини ўлдирган 5 нафар фуқарога суд ҳукми ўқилган.

Маълум бўлишича, 2021 йил декабр ойида Жомбой туманида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган 47 ёшли Германия фуқароси Абдулваҳҳоб Қаюми ўзи яшаб турган уйда электр тармоқларини созлаш учун уста чақиради. Уста ишларини бажариб бергач, тадбиркорнинг уйида кўп миқдордаги пулларни кўриб фикри бузилади.

Шундан сўнг, Жомбой туманида яшовчи шахс яна тўрт нафар шеригини ёнига олиб Германия фуқаросининг уйига босқинчилик уюштиришади.

Босқинчилар кириш пайтида хонадонни электр тармоғидан узишади ва кузатув камераларини тўсиб қўйишади. Сўнг ичкарига кириб, германиялик тадбиркордан пулларни беришни талаб қилишади. Қаюми хонадонида пуллар йўқлигини айтгач, уни дўппослаб қийнашади ва қўл-оёқларини синдириб кетишади.

Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган германиялик тадбиркор шифохонага ётқизилади. Шифокорлар кўрсатган тиббий муолажаларга қарамасдан, у вафот этади.

Хонадондаги камераларда босқинчиларнинг Қаюмининг ҳовлисига кирганлари тасвирланган кадрлар сақланиб қолгани учун, ИИБ ходимлари уларни тезда топиб, 2021 йил 26 декабр куни қўлга қўлга олишади. Босқинчиларга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатилади.

Жиноят ишлари бўйича Жомбой тумани судида ўтказилган суд мажлисида босқинчиларнинг айби тўлиқ исботланган. Суд ҳукмига кўра жиноят ташкилотчиси бўлган электр устасига 19 йил, унинг жиноий шерикларидан уч нафарига 16 йилдан 18 йилгача қамоқ жазоси берилган.

Бундан ташқари, босқинчиларнинг ниятини олдиндан билган ҳолда уларни тадбиркорнинг уйигача олиб бориб қўйган таксичига 13 йил қамоқ жазоси тайинланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?