Фойдаланиши тақиқланган мол-мулклар йўқ қилинди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Фойдаланиши тақиқланган мол-мулклар йўқ қилинди
Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармасининг туман-шахар бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 15.07.2009 йилдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида жиноят ишлари бўйича туман-шаҳар судларининг иш юритувидаги мол-мулкларнинг йўқ қилишга оид ижро ҳужжатлари ижроси таъминлаб келинмоқда.

Хусусан, 2022 йилнинг 18 май куни Бюронинг Гулистон шахар бўлими иш юритувидаги 12 та ижро ҳужжатлари ижроси юзасидан тегишли идоралар вакиллари иштирокида ноқонуний муомалада бўлган, фойдаланиши тақиқланган ва яроқлилик муддати ўтган 24 турдаги 61.056.000 сўмлик тиббий дори-воситалари, 6 турдаги 492.000 сўмлик алкогол маҳсулотлари, 2 турдаги диний мазмундаги китоблар ва 2 турдаги психотроп таблеткалар Гулистон шахар 1-сонли чиқинди полигонида ёқиш йўли билан йўқ қилиниши таъминланди.

Тадбирда Сирдарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, вилоят экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси ҳамда мол-мулкни сақлашга маъсул бўлган ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси органлари томонидан 2022 йилнинг 5 ойида қайд қилинган Низом талаблари ижроси юзасидан иш юритувдаги жами 231 та ижро ҳужжатлари ижроси тамомланган, шундан мол-мулкларни йўқ қилишга оид 127 та ижро ҳужжатлари ижроси амалда таъминланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?